Ҳиндистонда диний маросимдаги тиқилинч оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди
Олам
−
02 Июль
4589Бугун, 2 июль куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўлиб ўтган диний тадбирда юз берган тирбандликлар оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Турли тан жароҳатлари олганлардан 15 киши шифохонага етказилган. Юттар Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатх қўл остидагиларга фожиани назоратга олишни буюрди. Ҳозирда воқеа жойида шифокорлар ва полиция ишламоқда.
“Ҳиндистон Президент Драупади Мурму қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси