Ҳиндистонда 70 га яқин одам номаълум касалликдан вафот этди
Олам
−
30 Август 2021
6619Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида сўнгги бир ҳафта ичида номаълум вирусли безгакдан 68 киши вафот этган. Уларнинг 40 нафари болалар ҳисобланади, 12 нафар бемор эса охирги 24 соат ичида вафот этган. Бу ҳақда маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Таъкидланишича, беморларнинг кўпчилигида юқори иситма, сувсизланиш ва қондаги тромбоцитлар даражасининг пасайиши кузатилган. Баъзи беморларда эса юқори иситма, кучли бош оғриғи, мушакларнинг оғриғи, кўнгил айниши ва лимфа тугунларининг шишиши қайд этилган.
“Туманлардаги вазият хавфли. Ботқоқликка айланиш, санитария ва гигиенанинг йўқлиги касалликнинг тарқалишига сабабдир”, деган шифокорлардан бири Маниш Асижа.
Расмийларнинг таъкидлашича, кучли ёмғир келтириб чиқарган юқори намлик ва баланд ҳарорат туфайли, зарарланган ҳудудлар юқумли касалликлар тарқалиши учун мукаммал жойга айланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь