Ҳиндистонда 23 киши дафн маросими вақтида ҳалок бўлди
Олам
−
04 Январь 2021
14364Ҳиндистонда крематория томи дафн маросимига келган одамларнинг устига қулади. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса Ҳиндистон шимолида Уттар-Прадеш штатидаги Мураднагар шаҳрида ёмғир ёғаётганда юз берган. Одамлар ҳўл бўлмаслик учун том остида тўпланган. Уларнинг кўпчилиги ўша вақтда дафн қилинаётган эркакнинг қариндошлари бўлган.
Натижада вайроналар остида 23 киши ҳалок бўлган. 38 киши вайроналар остидан қутқарилган. 15 киши жароҳатланган.
Штат асосий вазири Йоги Адитьянатх вафот этган ҳар бир одамнинг қариндошларига 200 минг рупий (2750 доллар атрофида) туланишини маълум қилган. У шунингдек, маҳаллий ҳокимиятга ҳодиса сабабларини ўрганиб, ҳисобот тайёрлашни буюрган.
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Моди ҳамдардлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь