Ҳиндистонда 14 йил олдинги терактлар бўйича 38 киши ўлимга ҳукм қилинди

Олам

image

Ҳиндистонда 2008 йилнинг июлида Гужарат штатида содир этилган теракт иши бўйича 38 киши ўлимга ҳукм қилинди.

Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод шаҳрида содир бўлган кетма-кет портлашлар оқибатида 56 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳатланганди.

Судья судланувчиларни қасддан ўлимга сабаб бўлиш, давлатга қарши тил бириктириш ва ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топгна. Мазкур ишга алоқадор яна 11 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, 28 киши далил йўқлиги сабабли озод этилди.

Ҳиндистон суди биринчи марта бир ишда бунчалик кўп айбланувчини ўлимга ҳукм қилди. Ҳукм қонуний кучга кириши учун юқори суд томонидан тасдиқланиши керак.

Ҳиндулар ва мусулмонлар ўртасидаги зиддиятларнинг илдизи узоқ ўтмишга тақаладиган Аҳмадобод шаҳрида 2002 йилда йирик тартибсизликлар бўлиб, 1000 дан ортиқ одам, асосан мусулмонлар ҳалок бўлган.

Ҳиндистоннинг амалдаги Бош вазири, ўша пайтда Гужарат штати раҳбари бўлган Нарендра Моди зўравонликларни маъқуллаганликда айбланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made