Ҳиндистонда ҳам фожиа. Кўприк қулаши оқибатида 120 киши қурбон бўлди

Олам

image

Кеча, 30 октябрь куни Ҳиндистон ғарбидаги Гужарот штатида кўприк қулади, оқибатда камида 120 киши ҳалок бўлди. Кўприк узоқ давом этган таъмирдан бир неча кун ўтиб қулаб тушган. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди. 

“Ҳозиргача биз 120 жасадни топдик. Қидирув операцияси давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин”, дейди 31 октябрга ўтар кечаси маҳаллий полиция раҳбари “Agence France-Presse”га. 

Унинг айтишича, 130 дан ортиқ одам қутқарилган. 

В индийском городе Морви обрушился пешеходный мост | Пикабу

Морби шаҳридаги Мачха дарёси устидаги кўприк олти ойлик таъмирдан сўнг қайта очилганидан бир неча кун ўтиб қулаб тушди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кўприк ва унинг ёнида 500 га яқин одам тўпланган– улар ҳиндларнинг асосий байрамларидан бири Дивалини нишонлаган. Оқибатда кўприк осилган кабеллар узилиб кетган.

Кўприк қулаганидан сўнг олинган кадрларда қутқарувчилар уларга ёрдам беришга уринаётган ўнлаб одамларнинг кабеллар ва иншоот қолдиқларига ёпишиб олганини кўриш мумкин. Баъзилар дарё қирғоқларига етиб бориш учун вайрон бўлиб, бир учи сувга эгилиб турган бетон қолдиқлар устига тирманди.  

Осма кўприк сайёҳларнинг диққатга сазовор жойига айланган. 230 метрли иншоот XIX асрда Британия империяси даврида қурилган. 

Ўзининг Гужарат штатида уч кунлик ташриф билан бўлган Бош вазир Нарендра Моди штат бош вазирига қутқарув операцияси учун зудлик билан гуруҳларни сафарбар қилишни топширганини айтди. Моди фожиадан чуқур қайғуда эканини билдирди. У жабрланганларга, шунингдек,  жабрланганларнинг энг яқин қариндошларига товон пули тўланишини маълум қилди. 

Кўприкдаги фожиа Гужаратда йил охиригача бўлиб ўтиши кутилаётган сайловлар олдидан содир бўлган. Модининг ҳукмрон партиясининг амалдаги ваколати 2023 йил февралида тугайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг