Ҳиндистон вирусга қарши дорилар экспортини зудлик билан тўхтатди

Олам

image

Бугун, 3 март куни Ҳиндистон ҳукумати 26 турдаги дори воситаси, шу жумладан, яллиғланиш ва вирусга қарши дориларни экспорт қилишни зудлик билан тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи савдо департаментининг веб-сайтида маълум қилинган.

"Фаол фармацевтика моддалари ва улардан тайёрланган препаратлар экспорти дарҳол чекланади", дейилади хорижга сотиш тақиқланган дори воситалари рўйхати келтирилган ҳужжатда.

Экспортни чеклаш тўғрисида қарор Деҳли ва Телангана штатида камида иккита янги коронавирус ҳолати аниқланганидан сўнг, 2 март куни Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинди. Аввалроқ, мамлакатда коронавирусга чалинган уч бемор шифо топгани, айни дамда 5 нафари даволанаётгани ҳақида маълум қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 92 138 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3136 киши вафот этди. 48 316 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80151 бемор – 2945 нафар вафот этган), Жанубий Корея (5186 – 34), Италия (2036 – 52), Эрон (2336 – 77), Италия (2036 – 52), Япония (274 – 6), Франция (191 – 6), Германия (165 – 0), Испания (120 – 0), Сингапур (108 – 0), АҚШ (103 – 6), Гонконг (100 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг