Ҳиндистон шимолида жазирама иссиқ туфайли камида 34 киши ҳалок бўлди
Олам
−
17 Июнь 2023
6435Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида сўнгги икки кун ичида минтақадаги ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво туфайли камида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
“Уларнинг барчаси турли касалликлардан азият чеккан ва жазирама иссиқдан аҳволи ёмонлашган”, дейди Баллия тумани бош шифокори Жаянт Кумар.
Маълум қилинишича, марҳумларнинг барчаси 60 ёшдан ошган. Ўз навбатида, маҳаллий шифокорлар ушбу ёшдаги одамларга кундузи уйда қолишни маслаҳат берган.
Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, Баллиа туманида максимал ҳарорат Цельсий бўйича 42,2 даража, яъни меъёрдан 4,7 даражага юқори бўлган.
Иссиқ тўлқин Уттар-Прадеш штати бўйлаб электр таъминотида узилишларга олиб келган, бунинг оқибатида сув қувурлари ва кондиционерлар ишламай қолган.
LiveБарчаси