Ҳиндистоннинг Ой ровери “ухлади”
Олам
−
23 Сентябрь 2023
10087Ҳиндистон Космик тадқиқотлар ташкилоти (ISPRО) ҳозирда Прагян Ой ровери билан боғлана олмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
“Август ойида Ойга қўнган Прагян ровери икки ҳафта давомида маълумотлар ва тасвирларни йиғди. Қарийб 15 Ер куни давом этадиган Ой кечаси бошланиши билан Прагян “уйқу режимига” ўтказилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 22 сентябрь куни қуёш чиқиб, кема аккумуляторлари қайта зарядланганидан сўнг модуллар фаол режимга қайтиши кутиляпти.
“Аммо Ой кечасидаги қаттиқ совуқ батареяларга зарар етказган бўлиши ҳам мумкин. Шу сабабли Прагян билан алоқа узилиб қолган”, дейди ISPRО мутахассислари.
Эслатиб ўтамиз,14 июль куни Ҳиндистон космик агентлиги Ойга “Чаандраян-3” ракетасини учириш орқали собиқ совет иттифоқи, АҚШ ва Хитойдан кейин Ойга космик кемани муваффақиятли қўндирган дунёдаги тўртинчи давлат бўлганди. 28 августда эса ровер Ойнинг жанубий қутби ҳақидаги биринчи илмий маълумотларни Ерга жўнатди.
Машҳура Имомова
LiveБарчаси