Ҳиндистон коронавирусга қарши эмлаш бўйича рекорд ўрнатди

Олам 4434
image

Ўтган кун давомида Ҳиндистонда 347 058 фуқаро коронавирус инфекциясига қарши эмланди, бу 16 январда бошланган бутун миллий эмлаш кампанияси учун рекорд натижа бўлди. Соғлиқни сақлаш ва оилани ҳимоя қилиш вазирлигининг берган маълумотларига кўра, эмлашнинг биринчи ҳафтасида мамлакатда 1 миллион 390 минг 592 киши эмланган.

Аввалроқ, Ҳиндистонда кунига энг кўп эмланганлар сони 21 январь куни қайд этилиб, ўшанда 237 050 киши вакцинани қабул қилганди. Шундай қилиб, кампаниянинг дастлабки етти кунида эмланганларнинг ўртача кунлик сони 198 656 кишини ташкил этди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш марказларига тобора кўпроқ одам ташриф буюраётганини таъкидламоқда. Дастлабки кунларда эмлаш кутилганидан камроқ бўлган: масалан, акциянинг биринчи кунида 300 минг кишининг вакцина олиши режалаштирилган эди, аммо фақат 207 229 киши вакцинага қабул қилган. Бироқ, кейинчалик эмланганлар сони кўпайишни бошлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 200
Рейтинг: 2.9
t
×