Ҳиндистон коронавирус ҳолатлари сони бўйича яна жаҳон рекордини ўрнатди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ўтган кун давомида Ҳиндистонда 379 257 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3,6 мингдан ортиқ одам касалликдан вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган. 

Бу пандемия бошланганидан буён мутлақ рекорд ҳисобланади. 

Халқаро ҳамжамият мамлакатга ёрдам бериш учун кучларни бирлаштирмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, сўнгги етти кун ичида сайёрамизда қайд этилган инфекциялар умумий сонининг учдан бир қисмидан ортиғи Ҳиндистонга тўғри келмоқда. 

Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 18,3 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 касаллиги қайд этилган. 

Аввалроқ, Ҳиндистонда янги коронавирус ҳолатлари ортишига оммавий йиғилишлар, эмлашнинг паст даражаси ва вируснинг юқумлироқ турлари тарқалиши сабаб бўлгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг