Ҳиндистон коинотга илк аёл-роботни жўнатади

Олам 2375
image

Жорий йилнинг 22 январь куни Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти фазога учувчисиз парвоз қиладиган гуманоид роботни тақдим этди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.

Аниқланишича, аёл юзли ва узун сочли қиёфага эга робот Виом Митра деб номланган. У турли хил вазифаларни бажаришга қодир ва инглиз ҳамда ҳинд тилларида гаплашади.

Режага кўра, робот билан кемани космосга учириш 2020 йил охирида амалга оширилади. Митра космик кемада фазогирлар бажарган юмушларни қилишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, Ерга ҳисобот жўнатиб туради.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×