Ҳиндистон COVID-19 ҳолати бўйича дунё рекордини ўрнатди 

Олам 7932
image
-

Ўтган кун давомида Ҳиндистонда 314 минг 835 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди, бу бутун дунёда пандемия даврида кунлик касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Бу ҳақда "Reuters" хабар берган.  

Ҳисоботда айтилишича, мамлакат шимоли ва ғарбидаги шифохоналарда, жумладан пойтахт Нью-Деҳлида ҳам коронавирус билан касалланганлар учун кислород ва койкалар етишмаяпти. 

Коронавирус инфекциясининг кунлик аниқланган янги ҳолатлари бўйича аввалги дунё рекорди шу йилнинг январь ойида АҚШда қайд этилган. Ўшанда АҚШда 297 430 та янги ҳолат аниқланганди. 

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, пандемия даврида мамлакатда 15,9 миллиондан ортиқ юқтириш ҳолатлари аниқланган, улардан 184 мингдан ортиғи ўлимга олиб келган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×