Ҳиндистон BRICS саммитида ёввойи мушуклар мавзусини кўтарди
Олам
−
23 Август 2023
9314Ҳиндистон BRICS давлатларини ушбу мамлакатларда яшовчи ёввойи мушукларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди. Бу ҳақда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Йоханнесбургда бўлиб ўтаётган BRICS саммитида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
“Ёввойи мушукларнинг ҳар хил турлари барча BRICS мамлакатлари табиатида яшайди. Ва биз уларни ҳимоя қилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш керак деб ҳисоблаймиз”, дейди Ҳиндистон ҳукумати раҳбари.
Сўнгги йилларда Ҳиндистон тахминан 70 йил олдин йўқ қилинган гепардларни Ҳиндистонга қайтариш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Ҳиндистонда Намибия ва Жанубий Африкадан келган гепардлар яшайди.
Маълумот ўрнида, BRICS таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка киради. BRICS саммити 22 августдан бошланди ва 24 августгача давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь