Ҳиндистон армияси янгича “Калашников” билан қуроллантирилади

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ хабар қилганимиздик, кеча, 6 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Ҳиндистонга расмий ташрифни амалга оширди. Ташриф кун тартибидан ҳарбий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари жой олди.

Икки давлат раҳбарининг музокаралари натижасида эришилган асосий келишув Калашников автоматини Ҳиндистон армиясининг асосий ҳужум қуролига айлатириш режаси бўлди. Ҳозирда қўлланилиб келаётган АК-47 классик модели ўрнига замонавий АК-203 моделига алмаштириш ҳамда ушбу қурол билан бутун Ҳиндистон армиясини таъминлашга келишиб олинди. Шу мақсадда АК-203 моделини Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 590 млнд долларлик битим имзоланди. Режага кўра, мамлакатда 600 мингта Калашников автоматини ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, ташриф давомида 2+2 учрашуви бўлиб ўтди: Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳиндистон ТИВ раҳбари Субраманям Жайшанкар ва Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнатҳ Сингҳ билан алоҳида учрашув ўтказди. Шундан сўнг икки давлат делегациялари музокара олиб борди.

Сергей Лавровнинг қайд этишича Америка Қўшма Штатлари Россия билан Ҳиндистон ўртасида С-400 зенит ракета мажмуаси етказиб бериш борасидаги ҳамкорликка тўсқинлик қилмоқда.

Бундан ташқари, икки давлат ТИВ раҳбарлари Лавров ва Жайшанкар алоҳида учрашув ҳам ўтказган. Ушбу учрашувлар ҳақида матбуотга баёнот берган Лавров, музокараларда Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазият муҳокама қилинганини билдирди.

Россия дипломати сўнгги йилларда бу минтақада “беқарорлик унсурлари йиғилганини” ифода этиб шундай деган:

“Музокаралар чоғида Қўшма Штатлар бу ерда гўё Ҳинд-Тинч океани стратегиялари шиори остида ёпиқ блокада ташкил этиш ҳаракатларидан хавотирда эканимизни етказдик”.

Россия билан Ҳиндистоннинг С-400 зенит ракета мажмуаларини етказиб бериш бўйича келишиб олганини ёдга солган Лавров, бу ҳамкорликнинг Ҳиндистон мудофаа соҳаси учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Достон Искандаров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг