Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 Макс” дориси бўйича иш очди
Жамият
−
29 Декабрь 2022
16134Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясига қарши иш очди. Айни вақтда суриштирувлар бошланган.
Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти.
Улар Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш оқибатида ўлим ҳолати аниқланган.Ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medikal” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
28 декабрь куни Қашқадарё вилоятида ҳам ушбу дорини истеъмол қилиб, вафот этган бемор аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь