Ҳинд актёри Шоҳруҳхон Ўзбекистонда Бобур ҳақида сериал олиши ростми? Вазирлик изоҳ берди

Art & Culture

image

Ижтимоий тармоқларда Болливуд юлдузи Шоҳруҳхон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик ушбу вазиятга ойдинлик киритди.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда ушбу сериал 2 та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олиниши қайд этилган.

Маданият вазирлиги мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлиги ва бу борада вазирлик болливуд кино ижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилди.


Tags

Rate Count

3625

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends