Ҳимолай яқинида деярли 200 нафар аҳоли эвакуация қилинди
Олам
−
07 Январь 2023
6156Ҳиндистон ҳукумати бугун, 7 январь куни Ҳимолай тоғ тизмаси яқинидаги Жошимат шаҳридаги 200 га яқин одамни эвакуация қилди. Сабаби шаҳардаги юзлаб биноларда тупроқ ўзгариши натижасида ёриқлар пайдо бўлган. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
“Сўнгги ҳафталарда Жошимат шаҳридаги 600 дан ортиқ уйда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди, натижада маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан 200 га яқин аҳоли хавфсизроқ жойларга, жумладан, меҳмонхоналарга кўчирилган”, дейди ҳукумат расмийси Химаншу Кхурана.
Мутахассислар Жошимат ва унинг атрофидаги йирик қурилиш ишлари, жумладан, гидроэлектр станцияларининг қурилиши ернинг чўкишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида йиллар давомида огоҳлантириб келади.
Маълумот учун, Шимолий Уттараханд штатидаги 17 000 га яқин аҳолига эга Жошимат шаҳри зиёратчилар учун севимли манзиллардан бири бўлиб, бу жой Ҳимолай тоғларига борадиган сайёҳлар орасида жуда машҳур ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил февраль ойида Ҳиндистоннинг Чамоли вилоятида содир бўлган сув тошқини 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, шунингдек, тошқин иккита гидроэлектр станция лойиҳасини бузиб юборганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь