Ҳилола Умаровага янги матбуот котиби тайинланди
Жамият
−
06 Март 2023 10380 1 дақиқа
Дилфуза Собирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида хабар қилинди.
Дилфуза Собирова “Даракчи” ва “Солиқ плюс” газеталарида бош муҳаррир, “Ёшлар медиа маркази” бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Шунингдек, у ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби сифатида ҳам фаолият юритган.
“Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси
Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди
04 Апрель