Ҳендерсон ва Стерлингга Британия империясининг ордени топширилди

Спорт 1262
image
-

Англия терма жамоаси футболчилари Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”) ва Жордан Ҳендерсон (“Ливерпуль”) Буюк Британия қироличасининг расмий туғилган куни(12 июнь) арафасида Британия империясининг кавалер ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Стерлинг ирқчиликка қарши курашдаги чиқишлари, Хендерсон эса 2020 йил апрель ойида, коронавируснинг биринчи тўлқини пайтида шифокорларга ёрдам бериш фондини ташкил қилгани учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилган.

Буюк Британия империясининг кавалер ордени юқори даражали мукофот эмас. У Британия мукофотлари тизимидаги энг кичиги ҳисобланади. Футболчилар орасида ушбу мукофотни сўнгги марта “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўзининг фаол хайрия ишлари учун қўлга киритган эди.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×