Ҳеч кимнинг Тайвань масаласида қозилик қилишга ҳаққи йўқ – Си Цзиньпин

Олам

image

Россия “Ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилади ва АҚШнинг Тайвандаги провокацияларини қоралайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 15 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашувда. 

“Биз амалда “Ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қиламиз. Қўшма Штатлар ва унинг сунъий йўлдошларининг Тайвань бўғозидаги провокацияларини қоралаймиз”, дейди Россия раҳбари. 

Путиннинг қўшимча қилишича, у яқинда Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форум доирасида учрашган Хитой парламенти раҳбари Ли Чжаньшу билан бу ҳақда гаплашган. 

Хитой раисига кўра, дунёнинг ҳеч бир давлати Тайван масаласида ҳакамлик қилишга ҳақли эмас ва Хитой ташқи аралашувга тоқат қилмайди.  

"Хитой "Тайвань мустақиллиги" тарафдори бўлувчи бўлгинчи кучларга ва ташқаридан аралашувга кескин қаршилик кўрсатади. Ҳеч бир давлат Тайвань масаласида қозилик қилишга ҳақли эмас", дейди Си Цзиньпин.

Тайвань 1949 йилда Чан Кайши́  (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлуб бўлиб, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутларини сақлаб қолди. ХХРнинг аксарият давлатлар, жумладан, Россия томонидан қўллаб-қувватланган расмий позициясига кўра, орол Хитой провинцияларидан бири ҳисобланади. 

Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, ХХР билан ўрнатди. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайпей маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда. 2020 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Дональд Трамп маъмурияти Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида Тайвань билан алоқа ва алмашинувларни сезиларли даражада фаоллаштирди, бу эса ХХР ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлди. 2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифи ортидан Тайвань бўғози минтақасидаги кескинлик жиддий равишда авж олди, бу эса Пекиннинг кескин танқидига сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин Тайвань

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг