“Ҳеч кимдан рухсат сўраб ўтирмаймиз”. Туркия исталган вақтда Сурияда ҳарбий операция бошламоқчи
Олам
−
27 Июнь 2022
10545Туркия Сурия шимолида янги ҳарбий операцияга тўлиқ тайёр ва уни исталган вақтда бошлаши мумкин. Бу ҳақда кеча, 26 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий вакили Иброҳим Калин “Habertürk” телеканали эфирида маълум қилди.
“Сўнгги уч-тўрт йил ичида биз Сурия шимолида учта йирик операция ўтказдик ва уларни ўтказиш учун ҳеч кимдан рухсат сўрамадик. Президентимиз операцияни исталган вақтда бошлаш мумкинлигини айтди. Биз таҳдид олган пайтимиз баҳоланади ва зарур бўлган ҳамма нарса амалга оширилади”, дейди у. Калин Араб Республикасининг ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилмаслигини таъкидлади.
Калиннинг сўзларига кўра, Анқара ҳозирда Дамашқ билан сиёсий алоқаларни давом эттирмайди.
"Миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, махсус хизматларимиз даражасида алоқалар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳеч қандай сиёсий музокаралар йўқ", дея қўшимча қилди у.
Эрдўған аввалроқ Сурияда режалаштирилган ҳаракатлардан асосий мақсад 2019 йил октябрь ойида “Тинчлик булоғи” операциясидан сўнг яратилган 30 километрлик хавфсизлик зонасини кенгайтириш эканлигини таъкидлаган эди.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, операцияда Туркиянинг 50 минг аскари ва Анқара назорати остидаги Сурия эркин армияси деб аталадиган 5 минг жангари иштирок этиши кутилмоқда. Қайд этилганидек, ҳарбий ҳаракатлар Туркияга Яқин Шарқ давлати билан чегаранинг 600 километрлик қисмида назоратни сақлаб қолиш ва қўшни ҳудуддан келаётган террорчилик таҳдидларини минималлаштириш имконини беради.
Хусусан, “Ҳуррият” газетаси таъкидлаганидек, олти йил аввал Суриянинг “Халқ мудофаа кучлари” томонидан босиб олинган ҳудудлар озод қилинади, хавфсизлик йўлаклари кенгайтирилади. Шу тариқа, Фурот дарёсининг ғарбий соҳилидаги Анқара Курдистон ишчилар партияси террорчилик гуруҳининг бир қароргоҳи деб ҳисоблаган ҳудуд курдпараст кучлардан бутунлай тозаланади. Туркиянинг Сурия шимолидаги олдинги амалиётлари натижасида Ҳалаб шимолидаги Аазаз ва Жераблус шаҳарлари ўртасида хавфсизлик зонаси яратилди, Африн ишғол қилинди, Фурот дарёсининг шарқидаги чегара ҳудудлари назорат остига олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь