Ҳажга юбораман деб одамларни 15 минг долларга чув туширган шахсга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Ҳаж зиёратига юбораман деб одамларни 15 минг АҚШ долларига чув туширган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.

Қайд этилишича, Бувайдада А.Ж. онасини Ҳажга юбормоқчи бўлиб юрган аёлга 7.000 АҚШ доллари эвазига орзуси ушалишини ваъда берган. Унинг онасини “Sheyх-777” туристик фирмаси орқали зиёратга юборишини айтиб, ундан бўнак сифатида 4.000 АҚШ доллари олган.

"Уддабурон" шахс, бундан ташқари, У.Э.га ҳам ота-онасини 14.000 АҚШ доллари эвазига ўша туристик фирма орқали Ҳажга юборишини айтиб, 8.200 АҚШ доллари,  О.А.дан 1.000 АҚШ доллари, Х.У.дан 1.500 АҚШ доллари олган.

Ниҳоят 2023 йилнинг 29 май куни А.Ж.нинг "саргузаштлари"га нуқта қўйилди. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Суд А.Ж.ни Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик – кўп миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан айбли деб топиб, тегишли жазо тайинлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг