Ҳаж ва Умрага борадиганларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгарди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, Ҳаж ва Умра тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маълумот учун, илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.


Tags

Rate Count

50

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends