Ҳайвон, эшак — Қашқадарё Молия бошқармаси бошлиғи йиғилишда ходимини ҳақорат қилди

Жамият 11783
image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи Файзулло Юсуповга тегишли аудиоёзув тарқалди. Аудиода Юсупов йиғилишда Косон тумани Молия бўлими бошлиғига қўпол муносабатда бўлиб, “ҳайвон, эшак, инсофсиз”, дея ҳақорат қилганини эшитиш мумкин.

Ҳолатга Қашқадарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби муносабат билдириб, аудиоёзув ҳокимлик томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

“Бу ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Эркаев раҳбарлигида Ф.Юсупов ва Ш.Сафаров иштирокида вилоят ҳокимлигида муҳокама қилинди ҳамда иш фаолиятида ходимларга нисбатан одоб-ахлоқ нормаларига амал қилган ҳолда хушмуомила муносабатда бўлиш ҳамда масалаларни қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Ф.Юсупов қатъий огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, бу каби ҳолатларни вилоятнинг бошқа ташкилотлари раҳбарлари иш фаолиятида қайтарилишини олдини олиш мақсадида, раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ф.Юсуповнинг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан Молия вазирлигига тақдимнома киритилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 466
Рейтинг: 3
Теглар
t
×