Ҳайратон-Мозори Шариф бўйича келишувни аслида ким бузди? Энди Афғонистон Ўзбекистонни айбламоқда

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 февраль кунидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртадаги келишув чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётгани сабабли Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганини маълум қилган эди. Шундан сўнг Афғонистон темир йўл бошқармаси расмийлари “Ўзбекистон темир йўллари”ни Ҳайратон-Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл алоқасининг техник масалалари бўйича янги келишувни бузганликда айблаб чиқди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Ariana News” нашри хабар берди.

Темир йўл бошқармаси раҳбари Бахт-ур-Раҳмон Шарафатнинг маълум қилишича, шартномага кўра Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўл алоқасини бошқариш учун 16 нафар ўзбекистонлик жалб қилиниши керак эди. Бироқ ўзбек томони 65 кишини иш билан таъминлашни талаб қилмоқда.

“Ягона муаммо шундаки, биз 16 нафар техник ходим ишлашига келишиб олдик. Аммо улар бир томонлама шартнома юборишди ва унда 16 нафар ходим ўрнига 65 нафар ходим қайд этилган. Уларнинг ҳар бирининг маоши 6000 долларни ташкил этади. Бу жуда катта пул ва биз бундай имкониятга эга эмасмиз”, дея таъкидлаган Шарафат.

Масъулнинг таъкидлашича, Ўзбекистон жорий йилнинг 1 февраль кунидан эътиборан Қозоғистон компаниясига техник ишларни топшириши керак эди. Аммо бунинг ўрнига “Ўзбекистон темир йўллари” Ҳайратон порти орқали халқаро юк жўнатишни тўхтатиб қўйган.

Расмий ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилаётгани ва Афғонистон делегацияси шу мақсадда Ўзбекистонга боришга тайёрлигини таъкидлаган.

QALAMPIR.UZ ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати билан боғланганда, улар ҳозирча бу ҳақда батафсил маълумот бера олмаслигини ва айни пайтда ушбу масала юзасидан Афғонистон билан музокаралар ўтказилаётганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг