Ҳайдовчилик учун $2 000. Навоийда ишга киритиш учун пул сўраганлар ушланди

Crime

image

Навоийда фуқарони автобазага ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган автобаза ишчиси ҳамда шериги ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. 

Маълум қилинишича, НКМКга қарашли 3-автобаза ишчиси З.Ғ. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро С.ни автобазага ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса талаб қилинган 2 000 АҚШ долларидан 700 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

209

Rating

3

Rate this article

Share with your friends