Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида икки фуқарога танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллар сўраган фирибгар қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram саҳифасида маълум қилинди.

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Н. фуқаролар М.И. ва С.А.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бириш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Департамент, ДХХ ва ИИБ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳам худди шундай жиноятни содир этган фирибгарлар қўлга тушган.

“Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган У.Я. фуқаро Х.А.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, дея таъкидланган Департамент хабарида.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Вобкент туманида ҳам фуқарога  танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг