Ҳавоси энг ифлосланган шаҳар маълум бўлди

Олам 15601
image

Қирғизистон пойтахти Бишкек ҳавоси энг ифлосланган шаҳар деб топилди. Тадқиқотлар натижаси “Халқаро ҳаво сифати” ташкилоти сайтида эълон қилинган. 

Унга кўра, Кобул (Афғонистон) иккинчи, Дакка (Бангладеш) учинчи ўринни эгаллаган.

Бишкек ушбу рейтингда сўнгги ҳафтада иккинчи бор етакчилик қиляпти. Бунгача у 2-3- ўринларда бўлган.

Юзага келган вазият сабаб Бишкек маъмурияти раҳбари Балбак Тулобаев пойтахтдаги иситиш марказини газли иссиқлик таъминотига ўтказишни таклиф қилди. Аммо Ҳукумат бу чора иссиқлик ва электр энергия қимматлашишига олиб келишини ҳисобга олиб, таклифни рад қилди.

Бишкекда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ вазият охирги 3 йил ичида кескинлаша бошлаган. Мутахассислар бу вазиятга келишда бир қанча сабабларни санаган: биринчидан, Бишкек иссиқлик электр станциясининг сифатсиз реконструкция қилиниши; иккинчидан, шаҳарда ҳаво айланишини ҳисобга олмаган ҳолда кўп қаватли уйларнинг бетартиб қурилиши; учинчидан, автомобилларнинг кўплиги.

Баъзи жамоат ташкилотлари Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилиш талаби билан чиқди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 603
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×