Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари ўзгартирилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси “Қурол тўғрисида”ги қонунига, Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда келтирилишича, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 78-бандидаги “ногиронлар” деган сўз “ногиронлиги бўлган шахс” деган сўзлар билан алмаштирилади.  

Шунингдек, қоидалар 96-бандидаги “Шахсий қурол, ов ва спорт мақсадларига мўлжалланган қурол” деган жумлалар “Фуқаровий қурол, хизмат қуроли” мазмунидаги сўзларга ўзгартирилади.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг