Ҳаво ҳудудининг очилиши дастлабки қадамми?

Олам

image

Украина Россиянинг “Глобус” авиакомпаниясига ўз ҳудудига киришга рухсат берди, бундан олдин Россиядан мамлакат бўйлаб парвозларни тақиқлаган эди.
Бу ҳақда “Rt. сom” хабар бермоқда. 

Украина ҳудудида ҳаво қатновини ташкиллаштиришни таъминлайдиган “Украэрорух” ташкилоти таъкидлаганидек, бу зарурий чора эди ва диспетчерлар бир қатор турли меъёрий ҳужжатларни, шунингдек ICAО стандартларини қўллади. 

"Россиянинг “Глобус” авикомпаниясига тегишли Boeing-738 самолёти учувчиси Италиядан Москвага парвозни амалга оширди. У момақалдироқнинг фаоллигини четлаб ўтгани сабабли Львов округи диспетчерлик марказидан Украина ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат олди. Биз ҳаво қатнови хавфсизлиги ва парвоз пайтида фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик учун халқаро стандартлар доирасида ҳаракат қилдик ", деди “Украэрорух”. 

Boeing-738 26 дақиқа давомида Украина ҳаво ҳудудида бўлган.Бунгача Киев Россия самолётларини, шу жумладан транзит мақсадида 2015 йилда Украина ҳаво ҳудудига киришни тақиқлади. 

Кейинчалик Федерал ҳаво транспорт агентлиги барча Украина самолётлари учун Россия осмонини ёпди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг