Ҳатто Нью-Йорк мактабларида ҳам таълим жараёни бошланиши кечикмоқда

Олам 2192
image

Нью-Йорк маъмурияти COVID-19 пандемияси фонида мактабларда дарсларни тиклаш кунини яна кейинга қолдирди.

Нью-Йорк Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ҳозирги кунга қадар таълим муассасалари ишини тўлиқ тиклашга ҳамма нарса тайёр эмаслиги тўғрисида хабар берди. Шаҳар мэри Билла Де Блазионинг таъкидлашича, расмийлар "мактаб жамоасига алоқадор ҳар бир кишининг тўлиқ хавфсизлиги" бўлган тақдирдагина дарсларни бошлашга рухсат беради.

"Биз тўлақонли таълим олиш учун хавфсизликни қурбон қилишга тайёр эмасмиз, аммо хавфсизлик учун таълим жараёнини ҳам қурбон қилолмаймиз. Бир вақтнинг ўзида барча жиҳатларга эътибор қаратишимиз керак", деqди мэр.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги болалар боғчалари 21 сентябрь куни очилади. Бошланғич мактаблар 29 сентябрда очилади, ўрта ва катта синф ўқувчилари еса 1 октябрдан машғулотларга киришадилар.

Дастлаб, Нью-Йоркдаги барча мактабларда дарслар 10 сентябрдан бошланиши айтилган эди. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда мактаблар 14 сентябрдан гибрид шаклда ўз фаолиятини бошлаганди. 16 сентябр ҳолатига 10 мингга яқин мактаблардан 2550 таси анъанавий шаклда фаолият бошлагани айтилди. 18 сентябрь ҳолатига эса биргина Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасасидан 136 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.9
t
×