“Ҳатайспор” футбол клуби спорт директори ўлик ҳолда топилди
Спорт
−
22 Февраль 2023
764121 февраль куни Туркиядаги зилзилалардан сўнг бедарак йўқолган “Ҳатайспор” спорт директорининг жасади топилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Маълум бўлишича, Танер Савут 6 февралдан бери кўп қаватли уй вайроналари остида қолиб кетган.
“Спорт директоримиз Танер Савутни йўқотишдан чуқур қайғудамиз. Биз сизни унутмаймиз, Танер! Ҳар доим қалбимиздасиз”, дейилади “Ҳатайспор” клуби баёнотида.
Қайд этилишича, Савутнинг жасади топилган Ронесанс қароргоҳи “зилзила содир бўлгандан кейин Туркияда ёмон қурилиш амалиётининг рамзига айланган”.
Ҳозиргача Туркия ва Суриядаги зилзилалар оқибатида 46 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни “Ҳатайспор” клуби ҳужумчиси Кристиан Атсу зилзиладан кейинги вайроналар остидан ўлик ҳолда топилганди. 31 ёшли футболчи икки ҳафта давомида вайроналар остида қолиб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь