Ҳасанбойдан яна мағлубият! Осиё чемпионати чорак финали натижалари

Спорт

image

Хабарингиз бор, Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

Кечадан эътиборан иштирокчилар мусобақанинг қизғин палласига етиб келишди. Турнирнинг тўртинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун омадли бошланган эди. 22 апрелга белгиланган жанглар орасида 8та ўзбек боксчиси рингга кўтарилди. Дастлабки тўртта спортчи чорак финалдаги жангларини мувофаққиятли якунлаб, камида бронза медаллари масаласини ҳал қилишди.

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Хампхоуван Хамсатоне (Лаос)
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Чатчаи Будте (Таиланд)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Мижгона Самадова (Тожикистон)
-69 кг: Шахноза Юнусова – Макото Кикучи (Япония)

Аммо шу баҳслардан кейин рингга кўтарилган қолган тўрт боксчи рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. Эътиборлиси, улар орасида олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг борлиги, ўзбек ихлосмандларининг дилини хира қилди.

-81 кг: Эъзоза Мелиева – Лина Ванг (Хитой)
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Амит Пангал (Ҳиндистон)
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Муҳаммад Алкасбех (Иордания)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Бек Нурмаганбет (Қозоғистон

Шу ўринда таъкидлаш керак, бугун чорак финалнинг қолган беллашувлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги ўзбекистонликлар рингга кўтариладилар:

-60 кг: Шукуржон Раҳимов - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон)
-75 кг: Исроил Мадримов - Турсунбай Қулаҳмет (Қозоғистон) 
-91 кг: Санжар Турсунов - Чингиз Борбашев (Қирғизистон)
-60 кг: Райҳона Қодирова - Намуун Монхор (Мўғулистон) 
-75 кг: Мавлуда Мавлонова - Веи-Сиен Лин (Хитой Тайпейи)
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Хаипенг Му (Хитой)
-64 кг: Мафтуна Мелиева - Сучада Панич (Таиланд)


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг