Ҳасанбой Дўсматов рақибини техник нокаутга учратди 

Спорт

image

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Проф боксда ўзининг 4-жангини ўтказаётган Ҳасанбой Дўсматов Хосе Ривасга қарши рингга кўтарилди ва 4 раундда уни техник нокаутга учратди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0) рингга кўтарилади.

Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)
Шаҳрам Ғиёсов – Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО)


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made