Ҳасанбой Дўсматов рақибини 1-раунддаёқ мағлуб этди
Спорт
−
25 Декабрь 2020
9425Олимпиада чемпиони, профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (-48,99 кг) рингга кўтарилаётган Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди.
Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) кеча, 24 декабрь куни профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди. Aслида Дўсматов Павел Гунченкога қарши рингга чиқиши керак эди, аммо жангга бир кун қолганда унинг рақиби ўзгарди. Ҳасанбой асли андижонлик, ҳозирда Россияда истиқомат қилаётган Одилжон Сотқиновга қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жанг 6 раундга мўлжалланган эди, аммо жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Жангнинг 1-раундида Ҳасанбой рақибини тўрт марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Тўртинчи нокдаундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва Дўсматовнинг муддатидан олдин ғалабасини қайд этди.
Маълумот учун, Дўсматов 2019 йил ноябрь ойида Мексикада проф рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда мексикалик Хесус Виллануевани иккинчи раундда нокаутга учратганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь