Ҳасанбой Дўсматов халқаро турнирда ярим финалга йўл олди

Спорт

image

София шаҳрида бокс бўйича “Странжа” анъанавий турнир жанглари давом этмоқда. 24 февраль куни турнирнинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

Кун дастурида 10 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, 6 нафари мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жумладан, эркаклар ўртасида Ҳасанбой Дўсматов, Ҳавасбек Асадуллаев, Руслан Абдуллаев, Мужибилло Турсунов ва Жасурбек Йўлдошев ғалабага эришди. 

Аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида рингга чиққан Саидахон Раҳмонова франциялик Глория Д'Амеидага ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бугун, 25 февраль куни мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Кун дастурида 17 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси жанг ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг