Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик асосий рақибига қарши жанг қилди
Sport
−
28 September 2023 11531 1 minute
Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг бокс дастури бўйича ташкил этилган навбатдаги баҳс ўз якунига етди.
Унда Жаҳон чемпиони – Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосиновга қарши жанг олиб борди.
Мусобақа регламентига кўра, 3 раундга мўлжалланган жанг Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон вакили Осиё ўйинларининг чорак финалига йўл олди.
Маълумот учун, бироздан сўнг 71 килограммли ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев баҳсларга киришади.