Ҳарбий ва Миллий гвардия хизматчилари ЙТҲда ёрдам кўрсатмагани бўйича изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Кеча, 29 ноябрь куни соат тахминан 3:40 ларда Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган “Рамада” меҳмонхонаси яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Malibu ёниб кетди.

Ижтимоий тармоқларда автомобиль ёнаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Унда ҳарбий формадаги шахслар ва Миллий гвардия хизматчилари ЙТҲга учраганларга ёрдам кўрсатмай, қочиб кетгани айтилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, фуқаро З.С. бошқарувидаги Malibu русумли (д/р 01 F550 JB) автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Автоуловда 33 ёшли Н.Ф. ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга урилган. Ўша пайтда ушбу йўналишда ҳаракатланаётган ва автоҳалокатга гувоҳ бўлган ҳайдовчилар Malibu ҳайдовчиси ва унинг йўловчисини қутқариб қолишган ҳамда воқеа гувоҳларидан бири жабрланганларни ўз машинасида шифохонага олиб борган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Malibu ҳайдовчиси ва йўловчиси енгил тан жароҳати олган, уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.

Воқеа жойида фуқаро З.С. ва Н.Ф. автомобилдан чиқарилганидан сўнг, Malibu мотор бўлинмасида ёнғин содир бўлган, бу ҳақда гувоҳлардан бири “101” тез ёрдам рақами орқали хабар берган. Ёнғин ҳақида чамаси соат 03:30 ларда ФВБга хабар берилган, чақирув асосида воқеа жойига зудлик билан ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб бориб, соат 03:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан автоҳалокат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Айни пайтда Интернет тармоқларида воқеа видеолавҳаси тарқалмоқда, унинг муаллифи Malibu ҳайдовчиси ва йўловчиси қутқарилиб, касалхонага етказилганидан сўнг воқеа жойида бўлган. Аммо видео муаллифи вазиятни тўлиқ тушунмай, афтидан, жамоатчилик ўртасида норозилик келтириб чиқариш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини салбий томондан кўрсатиш мақсадида, форма кийган одамларга асоссиз даъволар билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, видеонинг таглавҳасида форма кийган одамлар гўёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари эканлиги айтилган. Аслида эса, уяли телефон камерасининг объективига яқин атрофдаги “Локомотив” паркининг қўриқчилари тушиб қолишган”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ёнғин

Баҳолаганлар

511

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг