Ҳарбий унвондан маҳрум қилиш асосларига ўзгартириш киритилади
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
4812Ҳарбий унвондан маҳрум этиш ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда суд ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарори билан амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портарталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.
Офицерлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.”;
Шунингдек, “Сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан маҳрум этиш ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда суд ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарори билан амалга оширилиши мумкин”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь