Ҳарбий прокурор Шуҳрат Узақов лавозимдан “учди”

Жамият

image

Шуҳрат Узақов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев тайинланди.

Эндиликда Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди. 
У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори бўлишидан аввал эса Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), шунингдек, Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016).

Ботир Қудратхўжаевдан сўнг Хоразм вилояти прокурори этиб ҳозирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаётган Умирбек Мадраимов тайинланди.

Маълумот ўрнида, лавозимидан айрилган Шуҳрат Шаропович Узақов 2020 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ҳозирча унинг қайси ишга ўтиши ҳақидаги маълумот очиқланмаган.

Шаҳбоз Абдусатторов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

495

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг