Ҳарбий хизмат эвазига фуқаролик. Россия паспортини олиш осонлашмоқда

Олам

image

Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик қўмитаси бугун, 21 сентябрь куни ҳарбий хизматни ўташ ҳақидаги шартномасини бажарган хорижликлар учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи қонунни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Янги қоидалар камида бир йил муддатга ҳарбий шартнома тузган хорижий фуқароларга тааллуқлидир. Улар Россия ҳудудида яшаш учун рухсатномасиз ва беш йил давомида доимий пропискасиз Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, чет элликлар билан биринчи ҳарбий хизмат шартномаси бир йилга тузилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Ҳозирги вақтда бундай шартноманинг минимал муддати беш йил.

Сешанба куни Москва мэри Сергей Собянин Москва ҳукумати Россия Мудофаа вазирлигига хорижий фуқароларнинг ҳарбий хизматга киришини ташкил этишда ёрдам бериш учун “Сахарова” миграция марказида тўлиқ инфратузилмани жойлаштиришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар хизматлари шартномалар тузиш фуқароларга имкон қадар қулай бўлиши учун барча зарур ишларни амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг