Ҳарбий қисмга ишга жойлаш учун 3 минг доллар сўраган шахс ушланди
Жамият
−
06 Март 2021
4174Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқароларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Х. 2 нафар фуқарога ўзини ҳарбий қисмларнинг бирида юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништириб, уларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига келишилган 3000 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси