Ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида “Youth tour” мусобқалари ўтказилади

Спорт 1920
image

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерациялари ўртасида велоспортни янада оммалаштириш, ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида “Youth tour” мусобақаларини ўтказиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Миллий Олипмия қўмитаси хабар бермоқда. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев иштирок этди. 

“Ҳақиқатан ҳам, велоспорт сўнгги йилларда мамлакатимизда улкан ўсишга эришмоқда. Очиғи, Сенат раислигига келганимда федерация бошқарувига ўрнимга бошқа инсон ҳам келиши мумкин эди, бироқ бу ташкилот менга ўз фарзандимдек бўлгани боис уни ташлаб қўя олмадим. Велосипед – тозаликни, спорт туризмини тарғиб қиладиган экологик тоза транспорт. Қолаверса, велоспорт билан шуғулланиш инсон саломатлигига жуда фойдали. Биз асосий хизмат фаолиятимизда ҳокимлар билан учрашувларда йўл қурилиш ҳақида гап кетганида, албатта, велосипедлар учун ҳам махсус йўлаклар бўлиши ҳақида фикр алмашамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз муҳтарам юртбошимиз айтганларидек, профессионал спортчиларни тайёрлашдан ташқари, аввало, оммавий спорт тарғиботи орқали соғлом авлодни тарбиялашдир”, дейди Норбоева.

Ўз навбатида, вазир Дилмурод Набиев ҳам мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, велоспорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида ўз фикрларини билдирди.

Тадбир давомида Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, терма жамоа етакчи спортчиси Муроджон Холмуродов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Людмила Маркелова сўзга чиқиб, бугунги анжуманнинг аҳамияти, мамлакатда спортга қаратилаётган эътибор хусусида ўз фикрларини билдирдилар.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.6
t
×