Ҳар йили 30 шифокор Россия ва Германияда малака оширади
Бу қизиқ
−
09 Ноябрь 2021
2886Йилига 30 нафардан кардиолог-шифокор Россия ва Германиядаги нуфузли тиббиёт ташкилотларида малакасини оширади. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев юрак қон-томир касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши керак”, дейди давлат раҳбари видеоселектор йиғилишида.
Шунингдек, кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилиши таъкидланди.
“Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 тадан шифокор малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади”, дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, марказда превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилиши ҳамда марказ клиникаси фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилиши таъкидлаб ўтилди.
Азизбек Наҳанов
LiveБарчаси