“Ҳар куни ичади”. Жапаров Чуй вилояти судьясининг маст ҳолатдаги видеосини кўрсатди
Олам
−
07 Июнь 2021
15224Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 7 июнь куни Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида Чуй вилоят суди раисининг видеолавҳасини намойиш этди. Президент судьянинг иш жойида кўпинча маст ҳолда пайдо бўлишини таъкидлади.
Йиғилиш тугашидан олдин Жапаров бир неча дақиқа вақт сўради ва видеони намойиш этди. Кузатув камераларидан олинган видеода судьянинг коридорда чўккалаб ўтиргани, ўрнидан туриб эшикни очмоқчи бўлганини кўриш мумкин. Унинг ҳаракатлари алкоголь ичиб маст бўлган ҳолатдаги одамнинг ҳаракатларига монанд эди.
Видеони томоша қилганидан сўнг, Президент Олий суд судьяси Нургул Бакировага мурожаат қилиб, уни таниш ёки танимаслигини сўради. Бакирова эса “Чуй вилоят суди раисига ўхшайди”, дея жавоб қилди.
LiveБарчаси