Ҳар чоршанба ўтказиладиган тадбирлар белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарор билан Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ушбу соҳадаги вазифалардан бири аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ўргатишдан иборат.

Эндиликда ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёрлаш табдирлари ўтказилади.

Шунингдек, юртимизга ташриф буюраётган туристларга фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбат ўтказилади, уларга йўриқнома, буклет ва эслатмалар тарқатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

профилактика чоршанба

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг