Ҳамшира ёки санитария ходими ўрни 100 доллардан 1 000 долларгача сотилмоқда – Йўлдошев

Жамият

image

“Лавозимларни пуллашнинг мудҳиш оқибатларини мутасаддиларимиз қачон тушуниб етади. Тезкор маълумотларга кўра, биргина ҳамшира ёки санитария ходими ўрни ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда 100 доллардан 1 000 долларгача сотилмоқда”, дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев. 

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолалари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Бош прокурор соҳада авж олган коррупция ҳолатларини қаттиқ танқид остига олди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда. 

Йўлдошев фикрида давом этаркан, “Кадрлар билан ишлашдаги бундай вазият, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси заифлиги нафақт кадрлар қўнимсизлигига, балки тажрибали ва етук мутахассисларнинг хусусий секторга ёки чет давлатларга ишга кетишига сабаб бўлмоқда”, дейди. 

Унинг қайд этишича, тизимда ишга қабул қилиш жараёнининг шаффоф эмаслиги турли суиистеъмолчилик ва тамагирлик ҳолатларига   сабаб   бўлмоқда. 

Масалан, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи фуқаро К.ни ҳамшираликка қабул қилиш эвазига 500 доллар олганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. 

Ёки, Андижон вилоят перинатал маркази раҳбари айрим ходимлари билан тил бириктириб, фуқаро У.ни кичик тиббий ходим сифатида ишга қабул қилиш эвазига 200 доллар олганда ушланган. 

Биргина, республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан сўнгги уч йилда 242 нафар моҳир шифокор хусусий клиникаларга ишга ўтган ёки хорижий  давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган.

“Бюджет маблағларининг сарфланиши, ўзаро ҳисоб-китоб, пуллик хизмат кўрсатиш жараёнидаги тизимли камчилик ва нуқсонлар ҳам соҳадаги асосий коррупциявий омиллардан бири бўлиб қолмоқда”, дейди Бош прокурор. 

Йиғилиш давом этмоқда. Тафсилотларни QALAMPIR.UZ’да кузатинг.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг