ҲАМАС Исроилга ўт очишни тўхтатиш бўйича шартларини етказди
Олам
−
15 Март
6184ҲАМАС Қатар воситачилигида “Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича кенг қамровли режа”сини Исроил томонига топширди. Бу ҳақдаги тегишли баёнот ҲАМАСнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинди.
ҲАМАСнинг режасига гаровдагиларни фаластинлик асирларга алмаштириш, Исроил армиясининг Ғазо секторидан олиб чиқиб кетилиши ва тинч аҳолини анклав шимолига қайтариш киради.
Исроил Бош вазири девонининг қайд этишича, ҲАМАС “қабул қилиб бўлмайдиган талабларни қўйишда давом этмоқда”.
Исроил ташқи разведка хизмати “Моссад” раҳбари Давид Барнеа орқали етказилган юқоридаги шартлар бугун, 15 март куни ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида муҳокама қилинади.
LiveБарчаси