Ҳакамлик суди судьяси пора билан ушлангани рад этилди

Жамият

image

Аввалроқ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳрида ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси ушлангани ҳақида маълум қилганди. Ушбу хабарни Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси рад этди. 

Хабарда Ўзбекистон ҳалқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилгани айтилган. 

Унга кўра, хизмати эвазига судья жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси эса жиноят устида ушлангани айтилган Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьясининг шахсига аниқлик киритилганда, у “Ҳ.А.” МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро арбитраж суди судьяси эканлиги аниқланганини маълум қилди. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг