Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга нам ҳаво кириб келади

Бу қизиқ

−

image

Жорий ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Билдирилишича, 28-29 ноябрда республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва 28 ноябрда Тошкент, Сирдарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ёмғир ёғиши илиқ об-ҳавода кузатилади, 28 ноябрда ҳарорат кечаси 7-10 даража илиқ, кундузи 17-20 даража илиқ атрофида бўлади. 29 ноябрда ҳароратнинг пасайиши бошланади, кундуз кунги ҳарорат 10-13 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

28 ноябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида, 28-29 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тошкент шаҳрида 28 ноябрда 7-10 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ бўлади. 29 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-10 даража илиқ, кундузи 10-13 даража илиқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликгача эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг